QR-код адреса статьи


СУВНИНГ БИРОР ТОМЧИСИ УВОЛ БЎЛМАСИН

 Ер юзида, жумладан мамлакатимизда, сув ресурсларининг ҳажми йилдан йилга камайиб бормоқда, ҳолбуки аҳоли сонининг ўсиши ва уни сувга талаби тобора кучаймоқда. 

Мамлакатимизда, жорий йил сув хўжалигида “каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилиниб, ҳудудларда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш мақсадида ариқларни бетонлаш ишларига жиддий ёндашилмоқда. Шу жумладан, Хоразм вилоятида 2023-2024 йилларда кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш бўйича жами 1492 км режалаштирилган, шундан ҳозирда 396 км бетонлаштирилди. 
Шу жумладан, Хива тумани бўйича 108 км ички тармоқларни бетонлаштириш режалаштирилиб, ҳозирда деярли 50 км қисмида ишлар тугатилди. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ишчи-гуруҳи бугун "Тозабоғ" МФЙнинг "Муқимий" кўчасидан оқиб ўтувчи ариқнинг 0,5 км қисмини бетонлаштириш ишларини кузатиб, олиб борилган ишлар билан танишди. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish