QR-код адреса статьи


ЭНЕРГИЯ ҲАМДА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ТЕЖАМКОР ВА МАСЪУЛИЯТЛИ БЎЛИШ ЗАРУР

Бугун Хоразм вилоятида Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг навбатдаги Электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирлари, насос станцияларини таъмирлаш, насос станциялари кадастр хужжатларини расмийлаштириш ишларига бағишланган семинари ўтказилди.Семинар, Урганч тумани "Сотим Қаландаров 1" насос станциясида ташкил этилди.

Унда, Сув хўжалиги вазирлигидан бириктирилган куратор A.Уразкелдиев, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг "Насос станциялари ва электр энергияси лабораторияси мудири Ж.Нарзиев ва бошқа бош мутахассислар ҳамда ҳудуд сув исъмолчилари иштирок этди.
Хусусан, семинарда энергия тежашга йўналтирилган тадбирлар ва ҳозирги кунда кенг муҳокама этилаётган Президентимизнинг 5 январдаги қарори тўғрисида муҳокамалар қилиниб, маҳаллий мутахассислар ва сув истеъмолчиларига тушунтиришлар берилмоқди.
Насос станцияси ва энергетика бошқармаси бошлиғи Б.Ганджаевнинг маълумот беришича 2024 йил вилоятнинг насос станцияларида электр энергиясини иқтисод қилиш мақсадида 12 дона насос агрегатлар ва 10 дона электродвигателларни янгисига алмаштириш, 29 дона конденсатор, 49 дона частота ўзгартирувчи қурилмалар, 37 дона қуёш батарейкаси, 2 дона қуёш сув иситиш қурилмаси, 150 дона светадиодли лампа ўрнатиш, 1040 метр узунликдаги кабелларни алмаштириш ва 37 дона “онлайн” қурилмаларни ўрнатиш режалаштирилганлиги қайд қилинди. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish