QR-код адреса статьи


ГИДРОИНШООТЛАРДАГИ НАВБАТДАГИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Бугун навбатдаги Хоразм вилоятидаги мавжуд гидроиншоотларни техник ва хавфсизлик холатини мунтазам текшириб боришга қаратилган семинар ўтказилди. 
Унда, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси, УПРАДИК бўлим бошлиқлари, “Шовот Қуловот” ИТБ канал бошлиқлари, Туман ирригация бўлими бошлиқлари, Махсус хизмат бўлимлари, канал бошлиқлари ва гидротехник муҳандислар иштирок этиб, "Р-7А" каналининг ПК152+00даги гидроиншоотига ташриф буюрилди. Иншоот 1967 йилда қурилган бўлиб, 1994 йилда қайта реконструкция қилинган. Унинг сув ўтказиш қобилияти 75м3/сек бўлиб, вилоятнинг Хонқа, Урганч, Янгибозор туманларининг 24450 га майдонини сув билан таъминлашга хизмат қилади.
Таъкидланганидек, семинарда "Сувхўжаликназорат" инспекцияси Хоразм бошқармаси бошлиғи А.Артиқов, Шовот-Қуловот ИТБнинг "Р-7А" каналининг бошлиғи И.Шокировлар томонидан Президентимиз тегишли қарорлари, жумладан, 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5сон, 2023 йил 30 августдаги ЎРҚ-865-сон Қонуни, 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармони кабиларни янада кенгроқ муҳокама қилиб мазмун моҳияти тушунтирилди. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish