QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИНИНГ СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИНГ КЕЛАЖАК МУТАХАССИСЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 10 январь куни, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация” коллежида Президентимизнинг   2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарори ва сув хўжалигида кадрларни танлаш, малакасини ошириш ҳамда кадрлар захирасини яратиш масалаларига бағишланган семинар йиғилиши ўтказилди. 
Семинарда вазирликдан Хоразм вилоятига бириктирилган вакил А.Уразкелдиев, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича бош мутаҳассиси М.Шеров, Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация коллежи директори ўринбосари Д.Тангриберганова ҳамда тегишли мутахассислар ва коллеж талабалари иштирок этди. 
Семинар иштирокчиларига янги қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш ва сувдан оқилона фойдаланиш, сув истеъмолчиларига берилган имтиёзлар, “Сув – текин эмас” шиори остида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича ҳамда сув хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, меҳнат қонунчилигидаги янгиликлар, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексидаги ўзгариш ва қўшимчалар бўйича тушунтиришлар ва амалий тавсиялар берилди. 
Семинар сўнгида иштирокчилар билан савол-жавоблар орқали фикр алмашилди, ҳамда талабалар ўзларининг келгуси улкан режалари билан ўртоқлашдилар. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish