QR-код адреса статьи


ҚИШНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ ВА АВАРИЯЛИ ҲОЛАТЛАРДА ТЕЗКОР ТАЪМИРЛАШ-ТИКЛАШ ЧОРАЛАРИНИ КЎРИШ БЎЙИЧА

Айни кунларда ҳукм сураётган қаҳратон совуқ кунларида Хоразм вилояти сув хўжалиги объектларида қишни беталофат ва хавф-хатарсиз ўтказиб олиш учун тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. 
Бунда, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, Амударё Ирригация Каналларини Республикалараро Бошқармаси (УПРАДИК), “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси, Туман ирригация бўлими, Махсус хизмат бўлимлари раҳбарлари ва бош мутахассислари ҳамда канал бошлиқлари ва гидротехник мухандислари томонидан амалий семинарлар олиб борилмоқда. 

Жумладан, бугун Гурлан туманидаги “Қиличбой” каналининг ПК105+00даги гидроузелида вилоят сув хўжалиги ташкилотларидан 30 нафар ҳодимлар иштирокида ҳар бир ҳодимга бириктирилган гидротехник иншоотлардан самарали фойдаланиш ва сақлаш масъулларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Амударё Ирригация Каналларини Республикалараро Бошқармаси бўлим бошлиғи Т.Қиличев раислигида олиб борилди.
Ушбу гидроузел 1973 йилда курилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 80 м3/сек, гидроузел 5 та канал ва 4 та ҳудудни - Гурлан тумани, Туркманистон Республикаси Дошховуз вилоятининг 2 тумани, Қороқалпоғистон Республикасининг Амударё туманларини сув билан таъминлашга хизмат кўрсатади.
Семинарда берилган хавфсизлик бўйича топшириқлар ва техник ҳолатни барқарор ишлашини таъминлаш масъул ходимлар томонидан назоратга олинган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish