Сув хўжалигида хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари хавфсизлик даражасини ўрганиш ва ўз вақтида керакли чораларни қўллаш унинг хавфсизлиги, ишончли ишлашини ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлайди.
Вилоятимизда гидротехник иншоотларининг хавфсизлигини доимий равишда назоратини олиб борилиши таъминланган бўлиб, бунга масъул этиб “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси тайинланган.
Шундай ишлардан бири, бугун “Р-7А” каналининг ПК60+60даги гидроиншоотида ўтказилди. Мазкур объектда Хоразм вилояти сув хўжалиги тизим ташкилотларидан йиғилган бир нечта соҳа бош мутахассислари томонидан объектни турли таъмирлаш-тиклаш ишлари кўздан кечирилиб, керакли кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун, “Р-7А” каналининг ПК 60+60 даги гидроиншооти 1967 йилда курилган бўлиб, 1994 йил қайта реконструкция килинган бугунги кунда гидроиншоотнинг сув ўтказиш қобилияти 75 м3/сек, гидроиншоот 4 та туман Боғот, Хонқа, Урганч, Янгибозор туманларини 24,619 минг гектар ер майдонларини сув билан таъминлашга хизмат кўрсатади.