Бугун, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғи Одилбек Тоиров раислигида бир қанча масалалар тизим ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда кўриб чиқилди.
Жумладан, сув хўжалиги объектларида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирлари, насос станцияларини таъмирлаш;
вилоятда сув хўжалиги соҳасини молиялаштириш, ривожлантириш жамғармасига маблағлар тушимини шакллантириш;
ГТИ хавфсизлиги, сув омборлар техник ҳолати кабилар ҳолати ўрганилиб, керакли чора-тадбирлар муҳокама этилди.
Бу борада, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси раҳбарияти таъкидлашича, вилоятдаги бу куз-қиш мавсумида насос станцияларга қолган 13 дона конденсатор, 16 дона частота ўзгартирувчи қурилмаларни алмаштириш, 525 метр узунликдаги кабелларни алмаштириш, 37 дона “онлайн” мониторинг қилиш қурилмаларини сотиб олиш ва белгиланган объектларга тўлиқ ўрнатиш ва интеграция қилиш режалаштирилган.