Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бугун Боғот туманида жойлашган "Обод" насос станциясида амалий семинар ўтказди. У ерда барча туман мутахассислари йиғилиб, энергия тежамкорлик борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди ва "Обод" насос станциясида қилиниши керак бўлган ишлар муҳокама этилди.
Таъкидланишича, бугунги кунгача 12 дона насос агрегатлари ва 16 дона электродвигателлар янгисига алмаштирилган, 10 дона конденсатор, 10 дона частота ўзгартирувчи қурилмалар, 10 дона қуёш батарейкаси, 2 дона қуёш сув иситиш қурилмаси алмаштирилган, 60 дона светодиодли лампалар янгидан ўрнатилган ва 345 метр узунликдаги кабеллар алмаштирилган ҳамда 196 дона “онлайн” сув ва электр сарфини ўлчовчи қурилмалар ўрнатилган.