QR-код адреса статьи


“ПОЛВОН ҒОЗОВОТ” КАНАЛИДА АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

 Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва тизим ташкилотлари бош мутахассислари томонидан барча гидротехник иншоотлар, гидроузеллар ва гидропостларни ҳолати текширилиб, талаб этилган жойларда таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилиб куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда.

Бугун, “Полвон Ғозовот” каналининг ПК 136+00 даги гидроиншоот мисолида амалий семинар ўтказилди. Гидроиншоот 2020 йилда қурилган бўлиб, баланс қиймати 25,485 млрд.сўмни ташкил қилади, сув ўтказиш қобилияти 100 м3/сек, гидроиншоот 3 та канални сув билан таъминлайди, каналлар ўзи оқар сувга ўтказилиши натижасида Хонқа туманининг 4 та ҳудуди Мадир, Навхос, Қорақош ва Каттажирмизда 32 дона насос станциялари тўхтатилиб катта миқдорда электр энергияси иқтисод қилишга эришилиши режалаштирилган, бироқ гироузел фаолияти тўхтатилганлиги сабаб ҳозирда таъмир талаб аҳволда.
Семинарда таъкидланганидек,  амалдаги меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига мувофиқлиги талабларига жавоб бериши керак. Хавфнинг юзага келиши мумкин бўлган манбаларни аниқлаш ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини пасайтиришга тайёрлик қилиш ва баҳолаш бўйича топшириқлар берилган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish