QR-код адреса статьи


“Р-8” КАНАЛИДАГИ ГИДРОИНШООТДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси, “Полвон Ғозовот” ИТБ бошқармаси, Туман ирригация бўлими бошлиқлари, Махсус хизмат бўлимлари, канал бошлиқлари ва гидротехник мухандислар иштирокида Янгиариқ туманидаги “Р-8” каналининг ПК270+00даги гидроиншооти амалий семинар ўтказилди.

Ушбу гидроиншоот 1973 йилда курилган бўлиб, лойиҳавий сув ўтказиш қобилияти 31 м3/сек ташкил қилади. “Остона”, “Каттабоғ” ва “Наврўз” каналларини сув билан таъминлайди. Лекин ушбу иншоот бугунги кунда қуйи бьефида қирғоқ емирилишлари содир бўлаётганлиги сабабли, мутахассислар бир қанча чора-тадбирларни муҳокама этдилар. Жумладан, фавқулотда электр узилишлари содир бўлган вазиятлар учун дизель генераторларини соз тайёрлаш, фавқулотда вазиятларда захира материаллари жамлаш, хавфсизлик декларациясини экспертизадан тезроқ ўтказиш, сувни олди берди ҳисоботи ва бошқа журналларини ўз вақтида тўлдириб бориш кераклиги бўйича кўрсатмалар берилди. 

Хусусан, ушбу семинарда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги ЎРҚ-865-сон Қонуни ва 2023-йил 20-июндаги ПФ-101-сонли фармони мазмун моҳияти тўғрисида суҳбат қурилди.


Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish