Aмударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармаси балансидаги объектларда 2023 йилда режалаштирилган ҳимоя дамба ва шпораларни қуриш ва реконстукрция қилиш ишлари давом қилмоқда.
Хусусан, ташкилот бюджети хисобидан Хазорасп туманидаги 19-21 шпораларда сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш учун реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Тупроққалъа массивида эса ҳозирги кунда босқичма-босқич амалга оширилаётган реконструкция ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 март куни Хоразм вилоятига ташрифида берилган 14-сонли топшириқлар баёнига асосан 2023 йил “капитал қурилиш” режасига киритилган Хоразм вилоятининг Тупроққалъа массивидаги 2,7 км узунликдаги ҳимоя дамбаси ва 3 дона шпорани реконструкция қилиш амалга оширилмоқда.
Бу лойиҳанинг тош ва тупроқ ишларида бош пудратчи "Махсус Сув Қурилиш" МЧЖ томонидан бажарилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати