Хоразм вилоятининг Мелиоратив экспедицияси томонидан айни кунларда вилоятнинг барча туманларидаги коллектор бўйларидаги очиқ ерларга, ҳар хил турдаги дарахт кўчатлари экишни бошлади.
- Ушбу ишлар Президентимиз ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида бажарилмоқда. Бундай кенг кўламли кўчат экиш дастурини амалга оширилиши натижасида шаҳар ва чекка ҳудудларимиздаги яшил майдонлар ҳудуди камида 30%га кўпаяди, - дейди Мелиоратив экспедицияси бошлиғи Неъмат Отажонов.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати