Президентимизнинг «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси мавзусига доир ўтказган видеоселекторда кузда дарахт кўчатлари экиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан 2023 йил Давлат дастурига киритилган Хива туманидаги “Варагзан” ва "Варагзан 2-этап" коллекторини тизимли таъмирлаш ва тиклаш ҳамда атрофни кўкаламзорлаштириш ишларига қаратилган бугунги семинарда Сув хўжалиги вазирлигидан вилоятга бириктирилган вакил - А.Ўразкелдиев, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғи ўринбосари - Т.Рахимов, Мелиоратив экспедицияси бошлиғи - Н.Отажонов, “Хоразмсувқурилишинвест” ДМ директори - А. Қурбонбоев ва соҳага тааллуқли ходимлар қатнашдилар.
Семинарда, Абдувохид Ўразкелдиев ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарларига жорий йилнинг 25 октябридан декабрь ойининг биринчи декадасигача «Яшил макон» лойиҳаси доирасида қилиниши зарур ишлар ва объектда бажарилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг бажарилиши муҳокама этилди. «Яшил макон» дастури доирасида бажарилаётган кўчат экиш ишлари 25-октябрдан бошланиши кўрсатиб ўтилганини инобатга олиб Хоразм вилояти сув хўжалиги ходимлари об-ҳавонинг яхши келганлигини инобатга олган ҳолда биринчилардан бўлиб кўчат экиш ишларини бошлаб юборишди. Ҳозирда инженер-техник ходимлар коллектор бўйида 500 та манзарали дарахт кўчатларини экишни бошлаб юборган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати