QR-код адреса статьи


ҚЎШКЎПИР ТУМАНИДА МЕЛИОРАТИВ ТАДБИРЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Вилоятимизнинг Қўшкўпир туманида 1396.7 км узунликда коллекторлар мавжуд бўлиб, шундан Мелиоратив экспедиция ҳисобидагилар 461.2 км хўжаликлараро, 935.5 км узунликда кластерлар ҳисобидаги ички зовур тармоқларидан ташкил топган. Туманда суғориладиган жами 33093 га майдонни мелиоратив холатини барқарорлиги учун ушбу коллектор зовур тармоқларини техник соз холатда сақлаб туриш талаб қилади. 

Мелиоратив экспедицияси Қўшкўпир тумани мелиорацияси бошлиғи Сарвар Жуманиёзовнинг маълумот беришича шундай тадбирлардан бири вилоятнинг Қўшкўпир туманида Мелиоратив экспедицияси Қўшкўпир туман бўлимининг ишчи-гуруҳи томонидан тизимли таъмирлаш–тиклаш олиб борилди. Коллектор-зовур тармоқларини тизимли таъмирлаш–тиклаш режаси жорий йилга 133.427 км бўлиб, ҳозирда 58.415 км узунликда коллектор-зовур тармоқларида таъмирлаш–тиклаш ишлари йиллик режага нисбатан 44%га бажарилди.

Қолаверса, Мелиоратив экспедицияси томонидан вилоятнинг асосий заҳкашларидан бўлган Озёрний, Диванкўл, Ш.Андрей, Кангли, Давдон заҳкашларида ҳам реконструкция ва тозалаш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.  

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish