QR-код адреса статьи


НАМУНАЛИ ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАРИДА СЕМИНАРЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тизим ташкилотлари томонидан ишчи ходимларни қўшимча рағбатлантириш мақсадида чорва моллари, балиқчилик, паррандачилик ва асаларичилик йўналишларида ёрдамчи хўжаликлари ташкил этиш яхши йўлга қўйилган. Улар орасида барчага намуна кўрсатаётганлардан бири Шовот-Қуловат ирригация тизимлари бошқармаси тасарруфидаги “Дарялик-арна” каналининг ПК110+00даги гидроиншоот ёнида ташкил этилган ёрдамчи хўжалик майдони ҳисобланади.

Бугун, 22 июль куни, ушбу объектдаги ёрдамчи хўжалик билан яқиндан танишиш мақсадида барча тизим ташкилотлари раҳбар ва ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди. Дарёлиқ-арна канал бошлиғи Илёс Қушматов бошчилигида барча иштироқчиларга хўжаликда йўлга қўйилган чорвачилик, қишлоқ-хўжалик маҳсулотларини етиштириш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар. 
- Ёрдамчи хўжаликнинг умумий майдони 2 гектарни ташкил этиб, 1.3 гектаридан интенсив фойдаланиланилади. Жумладан, хўжалик ерларида полиз экинлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, балиқчилик, асаларичилик, чорва ва паррандаларни етиштиришни яхши йўлга қўйганмиз. Ушбу маҳсулотлар ташкилотимиз ривожи ва ходимларни рағбатлантиришда фойдаланилади. Бугунги кўргазмали дала семинаримизда иштирок этган бошқа тизим ташкилотларимиз раҳбарлари ҳам кўриб тажриба алмашишни фикр-мулоҳазаларини қилдилар – дейди Дарёлиқ-арна канал бошлиғи Илёс ака Қушматов.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish