QR-код адреса статьи


ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА СЕМИНАР

Бугун, Хоразм вилоятида сувдан самарали фойдаланиш юзасидан Упрадик БВО Амударёга қарашли Хива туманида жойлашган Полвон-Ғазовот бўлинмаси 67-кмдаги сув тақсимлаш иншоотида Хоразм вилоятидаги мавжуд гидротехник иншоотлар хавфсизлиги техник ҳолати, иншоотлардаги муаммолар, хавфсизлик декларациясидаги камчиликлар, ҳукумат фармони ва қарорлари ижроси мавзусида семинар ташкил этилиб этилиб, унда “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ рахбар ходимлари, ТИБ раҳбар ва ходимлари, канал бошлиқлари ва мухандис-гидротехниклар қатнашдилар.  Семинарда “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бош инспектори Кенжабой Артиқов гидротехник иншоотлардан самарали фойдаланиш, сув исътемоли қоидаларига риоя қилиш, қонун ости ҳужжатлар мавжудлиги ва уларнинг ижроси тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди. 
Шундан сўнг, семинар иштирокчиларига мутахассислар иштирокида 67-сув тақсимлаш иншоотида, Қўшкўпир туманига сув етказиб берувчи “Кенегес” каналида олинаётган сув миқдорини “ДОПЛЕР” сув ўлчаш воситаси мисолида ўлчаш ишлари амалда кўрсатиб берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish