QR-код адреса статьи


ШОВОТ ТУМАНИДА СУВ ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШДАГИ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР

Шовот туман ирригация бўлими томонидан туманда сув тежамкор технологияларни жорий этишни ташкиллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда тумандаги 152 гектар пахта далаларида томчилатиб суғориш тизими тўлиқ қўлланилмоқда. Бу ишларга “Агробанк” АТБ томонидан 2млрд.660 млн. сўм молиялаштирилган. Яқинда, ғўзани биринчи суғоришидан олдин “Гавдаша”, “Отабойжон Сохибкор”, “Санъат Юсуфбой”, “Дилмурот Султонов” фермер хўжаликларининг 69 гектар майдонида қурилиш монтаж ишлари якунланиб ва тўлиқ фойдаланишга топширилган. 

- Хусусан, ғалла майдонларининг суғориш мавсумида ҳам 16 та фермер хўжалигининг 143 гектар ғалла майдонида ёмғирлатиб суғориш технологияси орқали суғоришлар амалга оширилди. Бунда “Навойи ишонч гиламлари” корхонаси билан шартномалар расмийлаштирилиб 3млрд.230 млн. сўм пул маблағлари молиялаштирилган эди – дейди Шовот туман ирригация бўлими бошлиғи Умидбек Дўсчанов. Ҳозирги пайтда барча саъй-ҳаракатларимиздан кўзланган мақсад битта — бу ҳам бўлса, сувни иложи борича тўғри тақсимлаш ва асраш. Хусасан, Жойларда тунги суғориш ишларини ташкил қилиш ва назоратини йўлга қўйиш учун ҳам ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, суғориш ишлари мониторинг қилиб борилмоқда – дея қўшимча қилди у.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish