QR-код адреса статьи


ХОНҚА ТУМАНИДА КАНАЛЛАР ТОЗАЛАНИБ, ИНШООТЛАР ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Айни кунларда Хонқа туман ирригация бўлимининг ишчи гуруҳи томонидан механизмлар ёрдамида “Жамма-яп” ва “Навои-яп” каналларида механизмлар ёрдамида қазиш ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Хонқа туманидаги Жамма-яп каналининг узунлиги 2 км бўлиб ҳозирда 1.8 км қисмида қазиш ишлари бажарилди. Ушбу ишлар натижасида тумандаги жами 320 гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминотини яхшилашга эришилади. Ундан ташқари, тумандаги умумий узунлиги 18,1 км бўлган Навои-яп каналининг 1.5 км қисмида тозалаш ишлари тўлиқ бажарилиб, айни вақтда каналнинг қолган қисмида ишлар қизғин давом этмоқда. Бу ишлар натижасида тумандаги 890 гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминоти яхшиланади.
 

Хонқа туман ирригация бўлими бошлиғи Тохир Хўжаниязовнинг маълумот беришича, жойларда қазиш ва тозалаш ишлари билан бирга техникаларни назоратидан ўтказиш ишлари ҳам олиб борилмоқда экан. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

 

Orqaga qaytish