QR-код адреса статьи


"УСТОЗ-ШОГИРД" АНЪАНАСИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛАЙЛИК!

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва Энергетика бошқармасида жами 487 нафар ходим фаолият юритиб шулардан 7 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади. Ишга янги келган ёш кадрлар кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган етарли тажриба ва малакага эга бўлган ходимларга шогидликка беркитилиб “Устоз-шогирд” анъанаси асосида етук мутахассислар этиб етиштирмоқдалар.

Шу жумладан, ёш кадрлар орасида Сарварбек Султанов, Муродбек Қурамбаев, Ўринбой Хўжаниёзовлар қисқа вақт ичида ўзларининг салоҳияти, меҳнатсеварлиги, ўз ишига виждонан ёндашиши билан ишга киришиб янги вазифаларни яхши ўзлаштириб олдилар. Уларга бу ишларда шу ташкилот етакчи мутахасиссисларидан Дилфуза Хайитбоева, Фарҳод Эгамов, Султанбой Собировлар устозлик қилиб яқиндан кўмаклашиб келган. - 2022 йилда талабаликдан кейин ишга жойлашиб катта ҳаётга қадам босганман, ва бунда ҳам ҳажон ҳам ўзига яраша қўрқув бўлган. Лекин менга ўша пайтларда устоз этиб Давлат хусусий шерикчилик бўлимимиз бошлиғи Султанбой Собиров устозлик қилди. У киши менга доимо йўл-йўриқ кўрсатиб иш кўникмаларимни оширишга ва иш тизимини тўғри ва тизимли ташкил этиш юзасидан тавсиялар бериб борган – дея таъкидлади Ўринбой Хўжаниёзов Насос станциялари ва Энергетика бошқармаси Давлат Хусусий шерикчилик бўлими етакчи мутахассиси.

Манашундай меҳнатсевар, ўз билим ва иш кўникмаларини оширишга чанқоқ бўлган ёш кадрларимиз билан таништиришда давом этамиз.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish