QR-код адреса статьи


НАМУНАЛИ ХОНКА ТУМАН МАХСУС ХИЗМАТИ

Хоразм вилоятида 11 та сув хўжалигининг Махсус хизмати ҳозирда 4 минг 818 нафар сув истеъмолчиларининг 257 минг гектар майдонларига сув хўжалиги хизматларини кўрсатиб келмоқда. Буларнинг орасида ҳозирги кунда энг намунали Махсус хизмати сифатида Хонка туман бўлими танлаб олинди ва барча туман Махсус хизматларига ушбу туманда ташкил этилган кўргазмали семинар ўтказилди.

Хонқа туман сув хўжалигининг Махсус хизматида жами 17 нафар ходим фаолият юритмоқда. Шундан, 7 нафари олий, 10 нафари ўрта-махсус маълумотга эга бўлиб ҳозирда 1 581 гектарга 1 нафардан махсус хизмат ходимлари тўғри келмоқда. Хонка тумани Махсус хизмати кўрсатилган хизмат маблағни ундириш бўйича судга бериш, инкасса орқали маблағ ундириш, ишлари йўлга қўйилган. Бу ўз навбатида қарздорлик муаммосини бартараф этишга хизмат қилган.

- Ўтказилган семинар икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида Махсус хизмат фаолияти бўйича кўргазмали баннерлар орқали ва тегишли соҳа мутахассислари ва олимлари томонидан маърузалар берилиб савол-жавоб тариқасида ўтказилди. Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази директори Одилбек Эшчанов ва марказ гидрометри Ибодулла Султанов бу ишларга жалб қилиниб турли саволларга жавоб бердилар ва ҳозирги кундаги замонавий сув ўлчаш ускуналари тўғрисида маълумотлар бердилар. Иккинчи қисмида Хонка туман Махсус хизматининг юритаётган хужжатлари, юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда қўлланилаётган чора-тадбирлари, Махсус хизмат билан сув истеъмолчиси ўртасида сувни етказиб бериш ва кўрсатилган бошқа хизматлари учун тўланадиган маблағларни ундириш стратегиялари билан яқиндан танишдилар – дейди Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Сув хўжалиги махсус хизматининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Шерзод Қурязов.

Семинар сўнгида барча туман Махсус хизмат ходимлари ўзаро суҳбатлашиб, тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Х.Машарипова

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот котиби

Orqaga qaytish