QR-код адреса статьи


ШАҲАР ИЧРА КЕСИБ ЎТУВЧИ КАНАЛЛАР ТОЗАЛАНМОҚДА

Айни кунларда шаҳар ичидан оқиб ўтувчи каналлар механизмлар ва қўл кучи билан тозаланмоқда. Бу ишларда Урганч туман ирригация бўлимининг меҳнаткаш ва ўз ишига садоқатли ходимлари бел боғлаганлар.

- Сув тармоқларида сув оқимига тўсиқ бўладиган нарсалар бўлиши мумкин, айниқса шаҳар ичида ҳар хил чиқиндилар тўпланиб қолиши мумкин бўлган холатлар кузатилади. Шу кунларда ишчи гуруҳимиз шаҳар ичра оқиб ўтувчи каналларни тозаламоқда. Жумладан Чакка-яб каналининг 2,4 км қисми бажарилди – дейди Расулбек Матяқубов Урганч ТИБ ирригация тизими ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш хамда таъмирлашни ташкил қилиш шўъбаси мутахассиси.

Маълумот учун айтадиган бўлсак, Урганч шаҳридан 3 та канал кесиб ўтади, булар Урганч-яб канали жами узунли 10.6 км шаҳар ичкарисидаги қисми 7.2 км,  Дўстлик-яб канали жами узунлиги 10.6 км шахар ичкарисида қисми 3.2 км ва Чакка-яб канали 3.5 кмни ташкил этади. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish