QR-код адреса статьи


МЕЛИОРАТИВ ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Айни кунларда Хоразм вилоят Мелиоратив экспедицияси томонидан вилоятимиз бўйлаб коллектор зовур тармоқлари механизмлар ёрдамида тозалаш ишлари бажарилмоқда. Маълумки, суғорма деҳқончиликда тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда коллектор зовур тизимларининг роли жуда аҳамиятли, айниқса ботқоқлашиш ва иккиламчи шўрланишни олдини олишда хизмат қилади.

Хоразм вилоятида жами 8220 та коллектор–зовурлар мавжуд бўлиб, уларнинг умумий узунлиги 10473,5 кмни ташкил этади. Уларнинг соз ҳолатда ишлашида Чапқирғоқ Амударё ИТҲБга қарашли Мелиоратив экспедецияси турли мелиоратив тадбирларни амалга оширади.


- Президентимизнинг 24.02.2021 йилдаги ПҚ-5005-сонли қарорига асосан вилоятимизда жорий йил дастурига асосан жами 1380 км коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари режалаштирилган ва ҳозирги кунга қадар 305.5 км узунликдаги қисмида таъмирлаш ва тиклаш ишлари тўлиқ якунланиб, қолган қисмларида ишлар давом эттирилмоқда – дейди Мелиоратив экспедиция бошқармасининг мутахассиси Юлдаш Полвонов.

 

Мазкур қарор ижросини сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида вилоятнинг барча тегишли идоралари томонидан керакли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish