QR-код адреса статьи


АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН СУВ ТАҚСИМЛАШ ИНШООТИ

Хоразм вилоятида сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Шовот-Қуловот ирригация тизимлари бошқармаси тасарруфидаги Қуловот каналининг ПК262+00да сувнинг сатҳини ва сарфини ростлашнинг автоматлаштирилган тизими йўлга қўйилган. Бу иншоот бўйича кўпроқ маълумот олиш мақсадида бошқарманинг мутахассис ходимлари билан суҳбатлашдик.
- Мен 1990 йилдан бери сув хўжалиги тизимида ишлаб келмоқдаман ва деярли бу соҳанинг кўплаб қийинчиликларини кўрганман. Ҳозирда Қуловот канал бошлиғи лавозимида хизмат қилмоқдаман. Автоматлаштиришган Қуловот каналининг ПК262+00даги сув иншооти юқори ёки пастки беъфида белгиланган сув сатҳини маълум давр ичида сақлаб турган ҳолда, тармоқларга шу давр ичида берилган миқдордаги сув сарфини ўтқазиб бериш имконини беради. Олдин иншоот дарвозаларини очиб ёпишда кўп меҳнат ва вақт талаб этган, ушбу тизимда бўлса биз компьютер орқали буйруқ бериб бу ҳолат автоматик тарзда бошқарилади - дейди Қахрамон Бердиев. 

Сув ресурслари ва марказий диспетчерлик бўлими бошлиғи Дониёр Жуманиёзовнинг айтишича Қуловот каналининг ПК262+00дан Урганч ва Қўшкўпир туманларига сув тақсимланиб, иншоот белгиланган сув миқдорини берилган режимда бошқариш ва сақлаб туриш имконини одам иштирокисиз оператив бажаради. Бошқарманинг диспетчерлик хонасида, сувни бошқариш ва тақсимлаш бўйича топшириқлар бажарилиб, кунлик олинган сув ресурслари ва суғорилган майдонлар тўғрисидаги кўп йиллик маълумотлар базаси ҳам шакллантирилмоқда – дейди Дониёр Жуманиёзов.

Шовот-Қуловот ирригация тизимлари тасарруфидига Қуловот каналининг ПК262+00даги объектда бир неча йиллардан бери хизмат қилиб келаётган Қуловот канал бошлиғи Қахрамон Бердиев, мухандис гидротехниги Хасанбой Дусчанов ва техник гидротехниги Аббосбек Юсуповларнинг меҳнат фаолиятларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

 

Orqaga qaytish