ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, ЮРИДИК ХИЗМАТ ВА ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА СЕМИНАР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармасида сув хўжалиги тизим ташкилотларини малакали олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш, ёшларга яратилган шарт-шароитлар ҳолати, амалдаги юридик хизматни самарали йўлга қўйиш ҳамда ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш ва такомиллаштириш мақсадида амалий семинар ўтказилди. 

Семинарда мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, шунингдек, келгусидаги вазифалар белгилаб берилди.

Маълумот учун, “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармасига 2024 йил учун олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш режаси 2 нафар қилиб белгиланган бўлиб, бугунги кунгача 1 нафар ходим ишга қабул қилинган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)